82 000 АҚШ доллари ва 6,5 млн. сўм: Тошкентда катта фирибгарлик

82 000 АҚШ доллари ва 6,5 млн. сўм: Тошкентда катта фирибгарлик

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, 2 нафар фуқароларни алдаб, “B.B.” МЧЖга тегишли акцияларни олиб бериш эвазига 50 000 АҚШ доллари, Яшнобод туманидан уй-жой сотиб олиб бериш учун  27 000 АҚШ доллари ва 6,5 млн. сўмини ҳамда “Lacetti” автомашинаси олиб бериш учун яна 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ю.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!