80 га яқин одам сохта Pfizer вакцинаси билан эмланди

80 га яқин одам  сохта Pfizer вакцинаси билан эмланди

Мексикада 80га яқин одам коронавирусга қарши сохта Pfizer вакцинаси билан эмланди ва Польшада расмийлар фуқародан ажинларга қарши воситани тортиб олишди, у уни коронавирус учун дори деб даъво қилмоқда, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Сохта вариантлар Pfizer фармацевтика компаниясининг ўзи томонидан аниқланган ва тасдиқланган.

Мексикадаги бир клиникада тахминан 80 киши дозаси 1000 доллар бўлган сохта вакцинани олган. Нуэво-Леон штати Соғлиқни сақлаш вазири Мануэл де ла О Кавасоснинг сўзларига кўра, ичимликлар музлаткичларида топилган вакциналарнинг яроқлилик муддати нотўғри, шунингдек, штатга юборилган препаратнинг партияси рақамига тўғри келмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!