80 дан ортиқ Беларусь хавфсизлик хизмати собиқ ходимлари унвонларидан маҳрум қилинди

80 дан ортиқ Беларусь хавфсизлик хизмати собиқ ходимлари унвонларидан маҳрум қилинди

Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко бугун 174 сонли Фармонни имзолади. Унга кўра, 80 дан ортиқ собиқ ҳарбий хизматчилар ва турли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ҳарбий ва махсус унвонлардан маҳрум этилган. Беларус қонунчилик ҳужжатларига биноан, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар идоралари ходимлари, шу жумладан захирадаги ёки пенсияда бўлганлар, давлат раҳбарининг қарори билан ҳарбий (махсус) унвонидан маҳрум этилиши мумкин.

Ходимларнинг унвонларидан маҳрум қилинишига сабаб қилиб, мамлакатдаги норозилик намойишларида давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш, погонини юлиб отиш ва гувоҳномаларини улоқтириш, ноқонуний тадбирларни ташкиллаштириш, уларда иштирок этиш, интернет тармоғида экстремистик ахборотларни жойлаштириш кабилар кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!