8 ёшли неварасига шилқимлик қилган буважон 17 йилга қамалди

8 ёшли неварасига шилқимлик қилган буважон 17 йилга қамалди

Остоналик пенсионер 8 ёшли неварасига шилқимлик қилгани учун 17 йилга қамалди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар берди.

66 ёшли буважон ўтган йили набираси билан кўпинча уйда ёлғиз қолган. У қизалоқни катталар учун мўлжалланган фильмни томоша қилишга мажбур қилган, сўнг унга шилқимлик қила бошлаган. Қизалоқ эса беҳаё кинолар ва ҳаракатлар ҳақида ота-онасига гапириб берган.

Қизалоқнинг онаси қайнотасини кечиради, аммо суд эмас. Ярим йил давомида йиғилган далиллар шилқим буважонни қамашга етди.

Озодликдан маҳрум этиш жазосидан ташқари, жиноятчи жабрланганларнинг компенсация жамғармасига тахминан 80 минг танга (210 АҚШ доллари), протсессуал харажатларни қоплаш учун эса тахминан 1 млн танга тўлайди. У, шунингдек, психолог томонидан поликлиникада даволанишга ҳам мажбур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!