8 нафар қурбон: Россиядаги мактабда ўқувчиларни ўққа тутган қотил қўлга олинди (ВИДЕО)

8 нафар қурбон: Россиядаги мактабда ўқувчиларни ўққа тутган қотил қўлга олинди (ВИДЕО)

Россиядаги Перм университетига қуролли ҳужум оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Тергов қўмитасига таяниб, “Интерфакс”.

Aввалроқ беш киши ҳалок бўлгани ва олти киши яралангани ҳақида хабар берилганди. Университет матбуот хизмати 5 киши ҳалок бўлганини ва 19 киши яраланганини эълон қилди.

Перм Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати "Интерфакс"га хабар беришича, қурбонлар нафақат ўқ жароҳатлари, балки бошқа тан жароҳатлари ҳам олган, чунки баъзилари деразадан сакрашган.

Хабарда талаба Перм давлат миллий тадқиқот университети биноларидан бирида отишма содир этгани қайд қилинган.

“Гумонланувчининг шахси аниқланди. Ҳибсга олиш пайтида у қаршилик кўрсатгани учун яраланган”, - дейилади пресс-релизда.

Aввалроқ, ҳужумчининг тақдири ҳақида қарама-қарши маълумотлар бор эди: университет ижтимоий тармоқларда унинг йўқ қилиниши ҳақида ёзган, бироқ кейин хабар ўчирилган. Ички ишлар вазирлиги қуролланган шахс ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми (икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!