8 март ёмғирли ўтади

8 март ёмғирли ўтади

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 март куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Тошкентда ёмғир ёғади, ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!