8 августдаги тест синовлари натижалари: давлат грантига ўтишнинг ўртача бали — 99, тўлов-контрактники эса — 78,9

8 августдаги тест синовлари натижалари: давлат грантига ўтишнинг ўртача бали — 99, тўлов-контрактники эса — 78,9

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 8 август, чоршанба куни бўлиб ўтган тест синовлари якунлари ҳақида ахборот берди. У бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

8 август куни тест синовлари 57 та бинода 17 та олий таълим муассасаларининг 68 та таълим йўналиши бўйича ўтказилган. Унда 58 063 нафар абитуриент иштирок этган, 1 452 нафар абитуриент имтиҳонларга келмаган. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 90 нафар абитуриент четлатилган.

8 август кунги тест синовларида давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали Урганч давлат университетининг «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» таълим йўналишида (184,6 балл), тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали эса Фарғона давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили» таълим йўналишида (138,3 балл) қайд этилди.

«Ўртача ўтиш бали: давлат гранти – 99,0 балл;тўлов-контракт – 78,9 балл», — деб ёзади Азиз Абдуҳакимов. 8 августда ўтказилган тест синовлари натижаларини 9 август куни соат 18:30 дан бошлаб DTМ сайтининг http://www.dtm.uz/page/test_result саҳифасида текшириш мумкин бўлди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!