72 кунда Ер шарини айланиб чиққан журналист аёл

72 кунда Ер шарини айланиб чиққан журналист аёл

Ўз мақсадига эришиш йўлида тиришқоқлик ва қатъиятлиликни намоён этиш орқали инсон кўп нарсаларга эришиши мумкин.

Жамият аста-секин гендер тенглигини қабул қила бошлаган XIX асрда аёл киши учун мисли кўрилмаган иш қилиш икки баравар қийинроқ эди. Бироқ ҳар бир ишда ҳам биринчи бўлиб кашфиёт қилган одамлар бор-ку!

Элизабет Джейн Кокрейн – Нелли Блай деб танилган америкалик журналист. Унинг машҳур бўлишида ва шуҳрат қозониши донғининг ҳозирги кунгача давом этишида ўша пайтда “New York World» газетаси муҳаррири Жозеф Пулитцер (адабиёт соҳасидаги энг нуфузли мукофотлардан бири кейинчалик унинг номи билан аталган) бошчилигида иш олиб бориши туфайли эришган.

Нелли Блай ўзи ёзган шов-шувли хабарлари орқали машҳур бўлди. Керакли маълумотларни олиш учун у ҳатто яширин ва ҳимояга олинган ҳолда ишлашига тўғри келарди...

Бу хонимнинг энг хавфли саргузаштларидан бири - бу бемор ниқоби остида психиатрик клиникага кириши бўлди. У ерда у ўн кун ётди ва тиббиёт ходимларининг касалларга нисбатан шафқатсизлиги тўғрисидаги ҳақиқатни очиб берди. Мақола омманинг кўплаб муносабатларига сабаб бўлди. Тезда шифохонада тартиб-интизом ўрнатилиб, айбдорлар жазоланди ва ушбу турдаги муассасаларни молиялаштириш ҳажми оширилди.

Нелли Блай ҳаётидаги навбатдаги ва эҳтимол энг асосий саргузашти Жюль Верн адабий қаҳрамони Филеас Фогг саёҳатини такрорлаш эди.

Машҳур ёзувчининг романида бош қаҳрамон гаров боғлаб, 80 кун ичида дунё бўйлаб саёҳат қилди. Саёҳат бир нуқтада бошланиб, Ер шарининг барча меридианларини кесиб ўтиб, яна ўша ернинг ўзида тугатилиши керак эди. Нелли Блай бу рекордини такрорлашга қарор қилди. Ва, у бунга эришди.

Бундан ташқари, унинг сафари 72 кун ичида якунланди. 1889 йил 14 ноябрда бошланган сафарда жасур журналистни поезд ва кемалар олдинга олиб борар, йўлда эса уни кўплаб саргузаштлар кутарди: Япония қирғоқларида кўтарилган бўрон, ундан олдинроқ юришни истаган рақобатчилар, Сингапурда сотиб олган маймун ва рад этилган никоҳ таклифи. У ҳатто ёзувчи Жюль Верннинг ўзи билан ҳам учрашди.

Нелли ўз йўли давомида таҳририятга телеграммалар юбориб турди ва кўп сонли газета ўқувчилари унинг сафарини кузатишарди. Ушбу даврда газета адади ҳам сезиларли даражада ошди.

Журналистнинг қайтиши ниҳоятда тантанали бўлди. Уйда уни муносиб гонарар ва ёввойи машҳурлик кутарди.

Нелли Блай ёрқин ҳаёт кечирди. Кўплаб аёлларни илҳомлантириб, қийинчиликлардан қўрқмаган аёл намунаси бўлиб хизмат қилди ва ҳеч нарса имконсиз эмаслигини исботлади.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!