700 нафарга яқин беморда эндопротезлаш амалиётлари бепул ўтказилди — ССВ

700 нафарга яқин беморда эндопротезлаш амалиётлари бепул ўтказилди — ССВ

Сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан боғлиқ хасталикларни даволашда қўлланиладиган, қиймати 18 млн. сўмга тенг бўлган эндопротез мосламаларини оддий аҳоли харид қилишга қийналади.

Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жойларда ташкил этилган соғломлаштириш акциялари давомида 670 нафар шундай беморда чаноқ-сон бўғими, 28 нафарида тизза бўғимини эндопротезлаш операциялари бепул ўтказилди.

Қолаверса, авваллари фақатгина Тошкентда бажарилган буйрак трансплантацияси операциялари соғломлаштириш акциялари доирасида туманлар даражасига туширилди. Натижада 95 нафар беморга буйрак кўчириб ўтқазилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани ҳамда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани марказий шифохоналарида бажарилган бундай мураккаб амалиётларга пойтахтлик етук жарроҳлар бошчилик қилди.

Шунингдек, 640 нафар туғма юрак нуқсони билан оғриган бемор болалар жарроҳлик амалиётлари орқали соғломлаштирилди.

Вазирлик томонидан ҳудудлар бўйлаб ташкил этилган тиббий кўрикларда юқори технологияли операцияларга муҳтож 13 минг нафар бемор рўйхати шакллантирилган.

Жорий йил якунига қадар уларнинг 11 минг нафарини ҳудудларнинг ўзида, 2 минг нафарини эса республика тиббиёт муассасаларида соғломлаштириш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!