7 кунда 9870 та қоидабузарлик

7 кунда 9870 та қоидабузарлик

ошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисидаги ва шаҳар кўчаларида тезлик ошганлик ҳолатларини қайд этадиган қурилмалар борлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамасдан, баъзи ҳайдовчилар айнан катта тезликда ҳаракатланиш йўл транспорт ҳодисаларига олиб келишини унутадилар.


Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълумотларига кўра, 7 сентябрь кунидан 13 сентябрь кунигача бўлган муддат ичида мобиль (кўчма) радарлар томонидан шаҳар кўчаларида 9870 та тезлик оширилганлиги фактлари қайд этилди. Масалан, 7 сентябрь кунининг ўзидаёқ 523, 12 сентябрь куни эса 520 марта тезлик оширилганлиги ҳолатлари қайд этилди. 13 сентябрь куни эса радарлар 690 марта тезлик оширилганлиги фактларини қайд этдилар.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, тезликни оширманг! Ёдингизда тутинг, нафақат ўзингизни, балки йўловчиларингиз ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғи сизнинг автомобиль бошқариш хулқингизга боғлиқ.
 
Manba; uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!