7,7 миллион сайёҳ ва 3,9 миллиард доллар экспорт: Ўзбекистонда туризм жадал ривожланишда давом этмоқда
2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга 7 749 064 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,6 фоизга кўп.
7,7 миллион сайёҳ ва 3,9 миллиард доллар экспорт: Ўзбекистонда туризм жадал ривожланишда давом этмоқда
Хорижий туризм оқимининг ижобий динамикаси сўнгги йилларда изчил давом этмоқда. 2023 йилда мамлакатга 6,6 миллион, 2024 йилда 10 миллиондан ортиқ, 2025 йил якунларига кўра эса 11,7 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
Туристик оқимнинг ўсиши халқаро авиақатновлар тармоғининг кенгайиши билан бирга кечмоқда. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон аэропортлари 8,15 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга кўп. Ушбу даврда жами 64 831 та рейс (+8 фоиз) амалга оширилиб, шундан 47 371 таси халқаро рейслар (+12 фоиз)ни ташкил этди.
Халқаро рейслардан 6,7 миллион нафар йўловчи фойдаланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 15,4 фоизга ошган. Аэропортларда қайта ишланган юк ва почта ҳажми ҳам 33 фоизга ошиб, 51,5 минг тоннага етди.
Тўғридан-тўғри авиақатновлар географияси ҳам кенгаймоқда. 2026 йилда Тошкентга бир қатор янги халқаро йўналишлар, жумладан, «China Eastern» авиакомпаниясининг Шанхайдан, «Asiana Airlines» авиакомпаниясининг Сеулдан ва «Shirak Avia» авиакомпаниясининг Еревандан қатновлари йўлга қўйилди. Ҳудудий аэропортларда ҳам ижобий динамика кузатилмоқда: Термизда йўловчи оқими 52 фоизга, Урганчда 24 фоизга, Нукусда эса 23 фоизга ошди.
Туристик оқимнинг ўсиши жойлаштириш воситалари инфратузилмасининг ривожланиши билан ҳам ҳамоҳанг кечмоқда. 2026 йилнинг январь–июль ойларида мамлакатда 22 296 ўринли 705 та янги жойлаштириш воситаси ташкил этилди. Натижада уларнинг умумий сони 7 440 тага, жойлар сони эса 202,6 минг тага етди.
Туризм ривожининг иқтисодий самараси туристик хизматлардан олинаётган даромадларнинг ўсишида ҳам намоён бўлмоқда. 2026 йилнинг январь–июль ойларида туристик хизматлар экспорти ҳажми 3 895,7 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56 фоизга ошди.
Халқаро йўналишлар тармоғининг кенгайишига сўнгги мисоллардан бири «Etihad Airways» авиакомпаниясининг Абу-Даби ва Тошкент