682 килограмм кокаин ва қуроллар тўплами мусодара қилинди

682 килограмм кокаин ва қуроллар тўплами мусодара қилинди

Доминикан Республикасининг наркотик моддалар ноқонуний айланмаси назорати бўйича миллий бошқармаси ходимлари Ла-Алтаграсия провинциясида 682 килограмм кокаин ва қуроллар тўпламини мусодара қилди.

Listin Diario нашри хабарига қараганда, бошқарма бошлиғи Карлос Деверс амалиёт денгиз ва қуруқликда бараварига олиб борилгани, Байяибе соҳилларидаги кема текшириб, доминиканлик беш нафар ва колумбиялик бир киши қўлга олинганини маълум қилди. Деверсга кўра, гуруҳнинг қолган аъзолари қидирилмоқда.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!