61 ёшли эркак машинасида тириклай ёниб кетди

61 ёшли эркак машинасида тириклай ёниб кетди

Бошқирдистонда 61 ёшли ҳайдовчи автоҳалокатдан кейин машинасида ёниб кетди.

Бахтсиз ҳодиса Миякин туманида содир бўлди. "Лада Гранта"нинг 61 ёшли ҳайдовчиси машинасида ёниб кетган. Бу ҳақда Бошқирдистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса бир кун олдин, 3 август куни, Богданово қишлоғидан икки километр узоқликдаги қишлоқ йўлида содир бўлган. Маҳаллий фуқаро "Лада Гранта" русумли автомашинани ҳайдаб кетаётиб, дарахтга бориб урилган. Кейин машина ёниб кетди.

Ҳозир ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда, тергов бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!