60 нафарга яқин мансабдорларга сертификат ва навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди

60 нафарга яқин мансабдорларга сертификат ва навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди

Аввал хабар берганимиздек, “Чирчиқ” умумқўшин дала-ўқув майдонида вазирликлар ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари таркиби билан ўтказилган беш кунлик йиғин давомида кўзланган натижаларга эришилди.

Йиғин иштирокчилари билан машғулотлар чоғида дунё ва минтақада кечаётган ҳарбий-сиёсий вазиятлар қиёсий таҳлил этилди. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик, тинчлик ва уруш даврида фронт орти таъминотини тезкор ташкиллаштириш юзасидан муҳим кўникмалар ҳосил қилинди.

Мудофаа тизимида ҳарбий ҳизматчиларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлигини ошириб бориш, куч тузилмаларининг вазифалари ва имкониятлари хусусида мутахассисларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни она юртга садоқат, фидойилик, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга иштиёқини янада ошириш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар юритилди.

Иштирокчилар дала-ўқув майдонида бажарган амалий машғулотлари мобайнида жисмоний, саф, топография ва тактик тайёргарликлар, ўқотар қуроллардан отиш, жанговар техникаларни бошқариш каби қатор синовлардан ўтишди.

Йиғин якунига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев иштирок этиб, йиғин қатнашчиларига сертификат, бир гуруҳ захирадаги ҳарбий хизматчиларга навбатдаги офицерлик унвонлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин машғулотларининг иккинчи босқичи жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!