60 фоиз японияликлар бош вазир истеъфосини ёқламоқда

60 фоиз японияликлар бош вазир истеъфосини ёқламоқда

Япония аҳолисининг деярли 60 фоизи мамлакат бош вазири Ёсихидэ Суганинг зудлик билан ёки сентябрь ойида, унинг ҳукмрон Либерал-Демократик Партия (ЛДП) раҳбари сифатида муддати тугаши билан истеъфога чиқишини ёқламоқда.

Буни 5 апрель куни Yomiuri нашри 2−4 апрель кунлари мамлакат бўйлаб ўтказган сўровнома жавоблари асосида маълумот берди. Унда 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган мингдан ортиқ японияликлар қатнашди, сўров компьютердан тасодифий танлаб олиш орқали ўтказилди.

Респондентларнинг 12 фоизи бош вазирнинг зудлик билан истеъфога чиқишини ёқламоқда. 47 фоизи у сентябрь ойида ҳукмрон партиянинг етакчиси сифатида муддати тугагандан сўнг лавозимини тарк этиши керак деб ҳисоблайди.

Ёсихидэ Суга ўтган йилнинг сентябрь ойида Синдзо Aбенинг соғлиғи сабабли истеъфога чиққандан сўнг бош вазир лавозимини эгаллаган эди. Ҳозиргача Суга ҳукумат раҳбари сифатида фақат сентябрь ойигача, ҳукмрон партия етакчисига навбатдаги режалаштирилган сайловлар тугагунига қадар ишлайди.

Aмалдаги бош вазир сайловларни ютиб олиш учун катта имкониятга эга, аммо, Yomiuri`нинг ёзишича, унинг мавқеи ютуқлари етишмаслигидан аҳоли норозилигининг кучайиши туфайли заифлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!