6 ойда 41 нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилган. Улардан 3 нафари қасамёдини бузгани айтилди

6 ойда 41 нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилган. Улардан 3 нафари қасамёдини бузгани айтилди

Кеча, 17 августь куни АОКАда Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида "Судьялар корпусини шакллантириш: очиқлиқ, шаффофлик ва натижалар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, айни пайтда Республика бўйича суд тизимида судьялик лавозимида ишлаётган судьялар сони 1278 нафарни ташкил этади; Шундан 174 нафари аёл судьяларди, уларнинг 26 нфари раҳбар судьялик лавозимларида фаолият юритмоқда.

2022 йил ярим йилигида Судьялар олий кенгаши томонидан жами 41 нафар судьянинг ваколати муддати илгари тугатилган. Шундан ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилган судьялар сони 21 нафар, аризаси ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун 12 нафар, одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги, суд ишини ташкил этишда бепарволик ва интизомсизликка йўл қўйгани учун 1 нафар, қасамёдни бузганлиги сабабли 3 нафарни ташкил қилади. Бундан ташқари 227 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилди.

2021 йилда ваколат муддати тугаган 12 нафар судья навбатдаги муддатга нолойиқ деб топилган бўлса, 2022 йилда 6 нафарни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!