6 февраль куни Нукус тўполонлари бўйича 39 кишининг суди бўлиб ўтади

6 февраль куни Нукус тўполонлари бўйича 39 кишининг суди бўлиб ўтади

2023 йил 6 февраль куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар А. Мырзамбетов, Д. Надирбаев, П. Есенгелдиев, К. Ешжанов, М. Пирлепесов, А. Сариев, Н. Бауетдинов, А. Шарапов, О. Мамутов, Р. Досымбетов, А. Алланазаров, Н. Дуйсенбаев, К. Бекполатов, Р. Баимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, А. Омирзаков, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, Н. Хабипов, З. Пиржанов, З. Таджимуратов, О. Досназаров, Т. Исмаилов, И. Полатов, Ш. Аширбеков, Д. Раманов, Р. Султаниязов, А. Хожаназаров, Е. Қанаатов, О. Курбанов, Р. Жумабаев, А. Наурызбаев, Н. Генжебаев, И. Аитмуратов, А. Есемуратов, К. Бегалиев, М. Рахманов, А. Сейтмуратов Жиноят кодексининг 104, 166, 244, 244-1 ва 247-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Барча судланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!