598 дона кальян тайёрлашда ҳид берувчи маҳсулотлари йўқ қилинди

598 дона кальян тайёрлашда ҳид берувчи маҳсулотлари йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими иш юритувига олинган йўқ қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш давомида 598 дона идишдаги, умумий қиймати 228 млн. сўмлик бўлган “JIBIAR” номли кальян тайёрлашда ҳид берувчи маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Маълум бўлишича, мазкур катта миқдордаги маҳсулотлар фуқаролар Н. О ва Н.М. лар томонидан жорий йилнинг 2 февраль куни “Isuzu” русумли автомашинада Тошкент шаҳрига олиб кетилаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан фош этилган. Олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида Н.О ва Н.М лар хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган мазкур маҳсулотни номаълум шахсдан сотиб олишгани маълум бўлган. “Наманган ЙПХ” масканида ушлаб қолинган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва жиноятни ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра охирига етказа олмасдан, жуда кўп миқдордаги тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритишга суиқасд қилишган. Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Наманган вилоят бошқармасининг хулосасига кўра 598 дона идишдаги “JIBIAR” номли кальян тайёрлашда ҳид берувчи маҳсулотлар хориж давлатида ишлаб чиқарилгани, мувофиқлик сертификати йўқлиги сабабли реализация қилишга рухсат этилмаслиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатлар бўлиб ўтган суд жараёнлари далил ва исботини топиб, қонунбузарларга нисбатан тегишли жазо тайинланган.

Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими иш юритувига келиб тушган мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида йўқ қилиш тадбири ташкил этилди. Тегишли мутахассислар иштирокида маҳсулотлар сони яна бир бор кўздан кечирилиб, Уйчи туманидаги марказий чиқиндихонада белгиланган тартибда йўқ қилинди ва амалда ижро ҳужжати тамомланди.

Умуман олганда жорий йилнинг ўтган даврида Бюронинг туман бўлими томонидан жами 10 та йўқ қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминланиб, умумий қиймати 226 млн. сўмлик истеъмолга яроқсиз, сифатида кафолатланмаган тамаки, алокоголь маҳсулотлар тегишли тартибда йўқ қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!