59 ёшли отахон 120 ёшга тўлган маҳаллий масжидга ғамхўрлик қилмоқда

59 ёшли отахон 120 ёшга тўлган маҳаллий масжидга ғамхўрлик қилмоқда

"Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш шаҳридаги Музаффар тумани мусулмонларини ҳиндларнинг кўпчилиги томонидан таъқиб қилиниши натижасида, 2013 йилда фаол фуқаролик позицияси бўлган маҳаллий фуқаролардан бири ҳамфикрларини тўплаб, қишлоқ жомесини погромлар пайтида вайрон қилинишига йўл қўймаслик учун ҳимоя қилган эди" – деб ёзади IslamNews.

5 йил ўтcаямки, 59 ёшли Ҳинду Рамвир Кашяп ҳали ҳам 120 ёшга тўлган маҳаллий масжидга ғамхўрлик қилмоқда, гарчи у масжидни зўравонликлар бошланган ўша пайтда ер билан битта қилиб юборишлари мумкин эди. Ўша кундан буён, масжид жойлашган Нанҳеда қишлоғида ҳеч қандай Ислом динига эътиқод қилувчи киши қолмаган бўлсада, бу ибодат қилинадиган бинони сақлаб қолишни ўз бурчи деб ҳисоблайди.

Хусусан, тушлик пайтида Рамвир ибодатхона биносида ишлайди, у ерни тозалайди. Рамазон арафасида бинони оқлаб, бўёғини янгилайди. Музаффарагар шаҳрида истиқомат қилувчи бу киши шундай дейди: «Менинг иймоним барча ибодатхоналарни ҳурмат қилишга ўргатади”.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!