571 SAV автомобиль рақамини қиммат нархга сотиб олса бўладими?

571 SAV автомобиль рақамини қиммат нархга сотиб олса бўладими?

Савол

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Динимиз йўлида қилаётган хизматларингизни Аллоҳ манфаатли ва барокатли қилсин! Устоз автомобилнинг терилган давлат рақамларини аукцион савдо орқали сотиб олса бўладими?

Айниқса 571 SAV давлат рақамига ҳавасимиз келади. Бу рақам билан боғлиқ, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ҳамманинг муҳаббати қанчалик эканлигини ёлғиз Аллоҳ билади. Шу рақамнинг ҳам баҳоси 13 миллион сўмдан бошланиб, ўсиб кетаверади. Шу номерни сотиб олса исроф бўлмайдими?

Саволимни ноўрин берган бўлсам узр сўрайман


Жавоб

Исроф бўлади. Пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббат машина рақами билан белгиланиши ҳақидаги тушунчадан огоҳ бўлганимдан бери бўғиламан. Наҳот шу даражага етиб келдик, деб. У кишига умматлик ва муҳаббат даъвоси Суннатларини маҳкам ушлаш, доимо Изларидан юриш билан бўлади.

Қолаверса, бошқа “чиройли рақам“ларга миллионлаб сарфлаётганлар, эртага Аллоҳнинг олдида ҳисоб беришларини унутмасинлар.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир АҲМАД

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!