55 ёшли таниқли актёр 20 ёшли раққосага уйланмоқчи (ФОТО)

55 ёшли таниқли актёр 20 ёшли раққосага уйланмоқчи (ФОТО)

Америкалик актёр Жонни Депп Санкт-Петербургда туғилган 20 ёшли раққоса Полинa Глен билан турмуш қурмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилди.

Полина Глен икки йилдан буён Лос-Анжелесда яшайди, актёр билан эса ўтган йили танишган.

Ҳозирда россиялик аёл Деппнинг уйида яшайди, актёр меҳмонлардан бу ҳақиқатни ошкор қилмасликни талаб қилган.

Жонни Депп турмуш қуриб, севгилисининг оиласи билан танишиш учун Россияга боришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, америкалик актёрнинг аввалги турмуши жанжал билан якун топган: 2017 йилнинг январида суд Депп ва актриса Эмбер Херднинг ажралиши тўғрисида қарор қабул қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!