50 та автомобиль иштирокида оммавий ЙТҲ содир бўлди (видео)

50 та автомобиль иштирокида оммавий ЙТҲ содир бўлди (видео)

Лос-Анжелесдаги (Калифорния) автомобиль йўлида катта йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган, оқибатда 50 та машинага зарар етган, дея хабар беради ForumDaily .

Фавқулодда хизмат гуруҳлари автоҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун йўлни тўсиб қўйган.

Оммавий ҳалокат сабаби қалин туман бўлган , дейилади хабарда.

Лос-Анжелес округидаги ёнғин хизмати капитани Рон Харалсоннинг маълум қилишича, 12 киши турли даражадаги тан жароҳати олган. Жабрланганлар орасида бир ярим ёшли бола бор.

Барча жабрдийдаларга тиббий ёрдам кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!