5 та аломат. Қорни оғрийдиган одам коронавирусга чалинган бўлиши мумкинми?

5 та аломат. Қорни оғрийдиган одам коронавирусга чалинган бўлиши мумкинми?

Буюк Британиядаги Оксфорд университети олимлари  коронавирусга чалинган бир неча минг бемор билан суҳбат ўтказдилар ва барча юқтирганларга хос бўлган бешта асосий симптомни аниқладилар. Aввало, олимлар ҳид ва таъмнинг йўқолишини энг муҳим аломат деб топишди. Бу CОVID-19 юқтирганларнинг 59 фоизида кузатилган.

Иккинчи аломат — қорин оғриғи, чунки у ўпканинг пастроғида пневмония аломати бўлиши мумкин.

Хитойнинг Ухан шаҳрида кўплаб беморларда диарея учинчи аломат сифатида тан олинди.

Яна бир аломат — фолликуляр конъюктивит: "қонли" кўзлар, йиринг тўпланиши, кўз қичишиши. Ва ниҳоят, чарчоқ охирги аломат деб ҳисобланди: агар чарчоқ бемор учун кутилмаган ҳолат бўлса, демак, бу вирус аломати бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!