5 мартда Эрдўған Путин билан Кремлда учрашади

5 мартда Эрдўған Путин билан Кремлда учрашади

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған 5 март куни Россия президенти Владимир Путин билан Москвада учрашади. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда Газета.ру.

Матбуот котибига кўра, икки давлат вакиллари Москвада Идлибдаги вазият ва Сочи шартномаси бажарилиши юзасидан сўзлашишади.

Эслатиб ўтамиз, Идлибнинг шимолий-ғарбида Сурия ҳукумат кучлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида камида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!