5 июнь куни Шайҳонтохур ва Олмазор туманида ичимлик суви ўчирилади

5 июнь куни Шайҳонтохур ва Олмазор туманида ичимлик суви ўчирилади

5 июнь куни соат 21:00 дан 6 июнь куни соат 17:00 га қадар Шайҳонтоҳур тумани Беруний кўчасида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури ижросини таъминлаш мақсадида Д-800 мм бўлган ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан айрим манзилларда ичимлик суви таъминоти ўчирилиши ва сув босими пасайиши кузатилади. 

Шайхонтохур тумани: 
- Марказ-26 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
-1-сонли болалар шифохонаси;
- 242-сонли телефон тармоқлари корхонаси (АТС) ;
- “Версал” тўйхонаси; 
- “Макро” супермаркети;
- Марказ-27 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар; 
- 35-сонли поликлиника ;
- Марказ-28 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
- “Илғор” МФЙ ;
- “Тинчлик” МФЙ 
- Беруний кўчаси

Босим пасаядиган манзиллар: 
 - Тинчлик кўчаси;
- “Тинчлик” тор кўчаси;

Олмазор тумани: 
- Б-1 мавзеси;  
- Оҳакчи кўчаси;
- Нурафшон кўчаси;
- Ниёзова кўчаси; 
- Фаробий кўчаси;


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!