+46 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди

+46 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди

2020 йил 3 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3815 (+46) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 3014 (+106) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 786 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!