+44. Ўзбекистонда 78 ёшли онахон ва ўтган йили туғилган гўдак коронавирусни енгди

+44. Ўзбекистонда 78 ёшли онахон ва ўтган йили туғилган гўдак коронавирусни енгди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида бир йўла 37 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 7 нафар, жами 44 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. 

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 78 ёшли онахон бўлса, ёши кичига эса 2019 йил туғилган чақалоқ. Ҳудудлар кесимида олидаган бўлсак, Хоразм вилоятидан 9 нафар, Самарқанд вилоятидан 7 нафар, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан 3 нафардан, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Бухоро, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.
 
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан.
 
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1019 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1063 нафарга етди.
 
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 2772 нафарга етди.
 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!