44-ўлим: Навоийда 52 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

44-ўлим: Навоийда 52 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Навоий шаҳрида яшовчи Б.А. 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага "COVID-19" инфекциясига гумон билан олиб келинган.

🔎 Унга "COVID-19", икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!