43 ёшли Буффон "Парма"нинг ҳолатидан норози. У бошқа жамоага ўтмоқчи

43 ёшли Буффон "Парма"нинг ҳолатидан норози. У бошқа жамоага ўтмоқчи

«Парма» дарвозабони Жанлуижи Буффон жорий мавсум якунида жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда, деб хабар беради SerieBNews.

Манбага кўра, 43 ёшли мутахассис клуб унинг мақсадларига тўғри келмайди, деб ҳисоблайди. Жамоа Б серияда 13-ўринни эгаллаб турибди.

Афсонавий италиялик футболчи кетган тақдирда хориж клубини танлаши кутилмоқда ва бу унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлади.

Буффон жорий мавсум «Парма» сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!