42 мамлакат ва ташкилот Украинани қайта тиклаш тўғрисида декларация қабул қилди

42 мамлакат ва ташкилот Украинани қайта тиклаш тўғрисида декларация қабул қилди

Швейцариянинг Лугано шаҳрида бўлиб ўтган Украинани қайта тиклаш бўйича конференциянинг 42 давлат ва ташкилот вакиллари томонидан имзоланган якуний декларацияси эълон қилинди.
Ҳужжат қонуний кучга эга эмас. Унда жаҳон ҳамжамияти Украинанинг тикланишига ёрдам берадиган умумий тамойиллар баён этилган. Ҳужжатда, шунингдек, тиклаш режаси "яшаши" ва ўзгариши мумкинлиги айтилади.
Ҳужжатни имзолаган давлатлар Украинани қайта тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар Украина расмийлари томонидан назорат қилиниши, жараён эса одамларнинг демократик иштироки ва гендер тенглиги тамойилига асосланган ҳолда тўлиқ молиявий шаффоф бўлиши кераклигига розилик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!