+41. Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан 9 киши коронавирусга чалинди

+41. Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан 9 киши коронавирусга чалинди

2020 йил 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 (+41) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истамбул шаҳридан ҳамда 17 нафари  Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.

Айни пайтда юртимизда 2685 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) бутунлай соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 738 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!