40 нафар истеъдодли болалар «Реал Мадрид» академиясига юборилади

40 нафар истеъдодли болалар «Реал Мадрид» академиясига юборилади

«Реал Мадрид» академияси менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Пабло Тошкент ташриф буюриб, «Бунёдкор» стадионида ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетасининг расмий сайти хабар берди.

Андрес Антонио журналистларга жавоб қайтарар экан, ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистн футбол ассоциацияси билан яқин ҳамкорлик қилиш, “Қироллик клуби”нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида “Реал Мадрид”да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш, бир сўз билан айтганда, 115 йиллик тарихга эга “Реал Мадрид” академияси дастурлари орқали Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантиришга ҳисса қўшиш эканлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, бу бўйича биринчи қадам шу йилнинг июнь ойида Тошкентда ташланади. “Реал Мадрид” академиясининг тажрибали уч нафар мураббийи Тошкентга сафарбар этилади, улар 30 нафар ўзбекистонлик болалар мураббийлари ҳамроҳлигида 300 нафар истеъдодли ёш футболчиларга ўзларининг услубияти бўйича машғулотлар олиб боришади. Ўз ўрнида, сараланган 40 нафар ўзбекистонлик ёш футболчилар Испанияга сафар уюштириш, жаҳоннинг машҳур футбол академияси фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишади.

“Реал”нинг расмий ўйинлари тиғиз эканлигидан келиб чиқиб, келгусида “Реал” клубида тўп сурган собиқ юлдузларни Ўзбекистонга ташрифини таъминлаш имконияти борлигини ҳам гапириб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!