4 ёшли болакай 6 ёшли опасини тасодифан отиб қўйди

4 ёшли болакай 6 ёшли опасини тасодифан отиб қўйди

Тўрт ёшли болакай олти ёшли опасини тасодифан отиб қўйди, деб хабар беради Metro нашри. Воқеа Далласда содир бўлди.

Бола машинадаги бардачокдан қурол топиб олган. Айни шу пайтда болаларнинг онаси машинадан тушиб, нега ўт олмаётганини текшираётган бўлган. Болакай билмасдан тепкини босиб юборган ва ўқ овози эшитилган. Қизалоқни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Полиция шерифи ота-оналарга қурол-яроғларни болаларнинг қўли етмайдиган ёки умуман кўришмайдиган жойда сақлашлари кераклигини эслатиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!