4 сентябрда Тошкентда 22 та ЙТҲ содир бўлди

4 сентябрда Тошкентда 22 та ЙТҲ содир бўлди

Тошкент йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) илк бор пойтахтдаги бир суткалик транспорт ҳаракати кўрсаткичларини эълон қилди.

Марказ маълумотларига кўра, 4 сентябрь суткаси давомида пойтахт кўчалари ва йўлларидан жами 1 502 057 та транспорт воситаси ўтган. Бу кўрсаткич 1 487 250 тани ташкил этган 3 сентябрга нисбатан 14 807 тага (+1%) кўп.

Кун давомида 170 та йўналишда 1670 та автобус қатнаб, 1 228 158 нафар йўловчи ташилган. Тошкент метрополитени эса 862 053 нафар йўловчига хизмат кўрсатган.

ЙҲТЭМ Вазиятлар маркази мониторингига кўра, тиғиз вақтларда 6 та чорраҳада тирбандлик даражаси 7 баллга етган, 1 та чорраҳада эса 7 баллдан ошган.

Тирбандлик юқори бўлган ҳудудларда светофорларнинг иш режими мувофиқлаштирилган, зарур йўналишларда яшил чироқнинг давомийлиги узайтирилган. Муаммоли чорраҳаларда ҳаракатни тартибга солиш учун ЙПХ ходимлари жалб этилган, д