4 апрель Хитойда мотам куни деб эълон қилинди

4 апрель  Хитойда мотам куни деб эълон қилинди

 

Хитой 4 апрель санасини коронавирус қурбонлари шарафига миллий мотам куни деб эълон қилди.

4 апрелда бутун Хитойнинг чет эл элчихоналари ва консулликларида ва бошқа жойларда давлат байроқлари туширилади. Оммавий ўйин-кулгилар ҳам тўхтатилади. Соат 10:00 да бутун мамлакат бўйлаб хитойликлар марҳумларни хотирлаш учун уч дақиқалик сукут сақлашади.

Таъкидлаш керакки, декабрь ойида бошланган COVID-19 туфайли Хитойда 3300 дан ошиқ одам вафот этган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!