37 ёшли ўзбекистонлик эркак Россияда қурилиш объектидан тушиб кетиб, вафот этди

37 ёшли ўзбекистонлик эркак Россияда қурилиш объектидан тушиб кетиб, вафот этди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 2020 йил 27 ноябрь куни қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши натижасида 1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси A.M. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олди, ҳамюртмизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!