37 ёшли ишбилармон аёл “Коинот гўзали” танловида ғолиб бўлди (фото)

37 ёшли ишбилармон аёл “Коинот гўзали” танловида ғолиб бўлди (фото)

Ўттиз етти ёшли қозоғистонлик Лейла Кулжанова Коинот гўзали мукофотини қўлга киритди.

Universe Beauty 2019 гўзалик танлови Туркияда ўтказилди.

1-8 май кунлари ўтказилган танловда 20 дан ортиқ мамлакат иштирокчилари қатнашди. Universe Beauty гўзалик, мода, истеъдод бўйича энг обрўли фестивал ҳисобланади. Танловда турли давлатлардан халқаро танлов ғолиблари иштирок этади. Танловнинг биринчи босқичида моделлар миллий ва спорт либосларда иштирок этишади.

Якуний босқичда танлов қатнашчилари кечки либосларда подиумга чиқишади.

Лейла Кулжанова Қозоғистон Халқ банкининг Халык-Life суғурта шўба корхонасининг директори, шунингдек, Қозоғистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг аъзоси ҳисобланади.

Кулжанова иккита олий маълумотга эга - юридик ва молия, кандидатлик диссертацияни ҳимоя қилган. Икки нафар фарзанди бор.

Ўтган йили Мисс Оила 2018 мукофотини қўлга киритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!