37 давлат элчиси Хитойнинг “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ажойиб муваффақиятларига” юқори баҳо берди

37 давлат элчиси Хитойнинг “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ажойиб муваффақиятларига” юқори баҳо берди

“37 давлат элчиси Хитойнинг “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ажойиб муваффақиятларига” юқори баҳо берди. Бундай қўллаб қувватлаш пайшанба куни 22 давлат этник ва диний жиҳатдан озчилик бўлган халқларнинг Синсзян вилоятида лагерларда сақланиши бўйича Пекинни қаттиқ танқид қилганидан бир кун ўтиб бошланди”, - деб BBC хабар берди.

Пайшанба кунидаги мактуб Хитойнинг ғарбий ҳудудлардаги сиёсатига қарши биринчи уюшган ҳаракатдир. Бу ҳудудда тахминан 2 миллион нафар инсон қайта тарбиялаш услубидаги лагерларда мажбурий сақланмоқда. Қамоқда ушлаб турилганларнинг кўпларини уйғурлар ва мусулмонлар ташкил этади.

Пекин барча айбловларни рад этиб, булар шунчаки касбга тайёрлаш марказлари эканлиги ва бу марказлар Ислом экстримзмини олдини олиш учун мухим эканлигини такидламоқда.

37 давлат БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига йўллаган хатида Хитойнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишини мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар билан янада мустаҳкамлаётганини тилга олиб, бу боради уни қўллаб-қувватлашларини ёзишган.

Қизиқарлиси шундаки, Хитойнинг тарафини олаётган давлатларнинг аксариятига инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Саудия Арабистони, Россия, Мянма, Сурия, Шимолий Корея каби давлатлар шулар жумласидан.

Мутахассисларнинг фикрича, Хитой ўзининг халқаро “имижи” дан хавотирга тушиб қолган холда ўз вазиятини оқлаш учун ҳам иттифоқчилари ва тарафдорлари, айниқса, Синсзян вилоятида нималар бўлаётгани суриштириб ҳам ўтирмайдиган Ислом дунёсидаги давлатлар кўмагини ҳоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда мусулмонларни оммавий қамоққа олиниш, ҳудудлардаги қаттиқ назорат ва чекловлар юзасидан БМТ га жўнатилган мактуб 22 давлат томонидан имзоланган бўлиб асосан Ғарб ва Европа давлатлари Хитойнинг инсон ҳуқуқларини бузаётганликда айблаган эди.

Хитойни қўллаб-қувватловчи хатга имзо чеккан давлатлар орасида эса аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган Саудия Арабистони, Сурия, Қатар, БАА, Баҳраин,Судан, Покистон, Туркманистон ва Тожикистон каби бир қанча давлатлар мавжуд дейди "human.uz".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!