35 ёшли маст аёл жазманини пичоқлаб ўлдириб қўйди

35 ёшли маст аёл жазманини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли турмушга чиқмаган аёл спиртли ичимлик таъсирида жазмани билан келиб чиққан жанжал вақтида уни пичоқлаб қўйган. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастури хабар берди.

Аниқланишича, аёл оиласидан ажрашган 44 ёшли эркакни ўз уйига тез-тез меҳмонга чақириб турган. Эркакнинг мазкур уйга навбатдаги ташрифи фожиа билан якунланган.

Уларнинг навбатдаги учрашувида спиртли ичимлик истеъмолидан кейин жанжал келиб чиққан. Жанжал қалтис тус олиб, аёл эркакнинг оёғи сон қисмига ошхона пичоғи билан бир марта уриб, оғир тан жароҳати етказган. Туман шифохонасида кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, эркак олинган жароҳати оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, аёлга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!