35 яшар гумондор эркак ички ишлар бўлимида вафот этди

35 яшар гумондор эркак ички ишлар бўлимида вафот этди

Доғистонда полиция бўлимида эркакнинг ўлимидан сўнг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш факти бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Доғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, бир кун аввал ички ишлар бўлимига 35 ёшли эркак олиб келинган, у 40 ёшли фуқаронинг жиноят жойидан қочишига ёрдам берган, ўзаро можаро чоғида яна бир кишини отган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

ИИВ тергов жараёнида қўлга олинган шахснинг соғлиғи ёмонлашгани, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берди. Полиция уни касалхонага олиб боришга қарор қилди. Бироқ шифокорлар эркакнинг ўлганини эълон қилишди.

Аниқланишича, марҳум тан жароҳатлари олган, ўлимига шу жароҳатлар сабаб бўлган бўлиши мумкин, дея қўшимча қилди ИИВ. Ҳозирда ходимларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!