332 нафар фуқарога 671 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар етказилди

332 нафар фуқарога  671 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар етказилди

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг 1197 қисқа рақамига  бўлган қўнғироқлар асосида  Тошкент шаҳри бўйича  жами 332 нафар фуқаро учун 41 968 066,61 сўмлик 671 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлари жамланди ва 9 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб бериш учун топширилди.

Хусусан,   2020 йил 9 апрель куни  Мирзо Улуғбек, Сергели ва Яшнобод туманларидан келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 59 нафар фуқаро учун 4514358,76 сўмга тенг  123 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ушбу туманларнинг тиббиёт бирлашмаларига топширилди.

Бугун, 10 апрель куни  Учтепа туманидан   келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 48 нафар фуқарога мўлжалланган 5 936 855,62 сўмлик 108 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар Учтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг масъул ходимларига етказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!