33 ёшли аёл қўлга олинди. У қарийб 2 миллион долларни ўзлаштирган

33 ёшли аёл қўлга олинди. У қарийб 2 миллион долларни ўзлаштирган

Полиция Душанбе шаҳрида яшовчи аёлни қарийб 2 миллион долларлик фирибгарликда гумон қилиб ҳибсга олди.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида 33 ёшли душанбелик аёл қўлга олинди.

"Хусусан, шу йилнинг май ойида ёш аёл Aшт вилоятининг икки фуқароси – 50 ёшли ота ва унинг 26 ёшли ўғлини ишонтириб, улардан 640 минг доллардан кўпроқ пул олди. Бу пулга у Хитойдан товар олиб келишга ваъда берди, лекин буни қилмади", деб хабар беради Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази.

Худди шундай, ҳибсга олинган аёл 36 ёшли эркакдан ҳам 100 минг доллар олган.

Aёл фуқаролардан қарийб 2 миллион долларга яқин пулни ўзлаштириб олган.

Ушбу фактлар бўйича тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!