31-ўлим! Бухорода коронавирусга чалинган 35 ёшли аёл вафот этди

31-ўлим! Бухорода коронавирусга чалинган 35 ёшли аёл вафот этди

Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл  Д.Ш. жорий йил 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга “Икки томонлама  пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража” ташхиси қўйилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!