31 триллионта рақам: “Пи” сонини ҳисоблаш бўйича янги рекорд ўрнатилди

31 триллионта рақам: “Пи” сонини ҳисоблаш бўйича янги рекорд ўрнатилди

Япониялик Эмма Харука Ивао Пи сонини 31 трлнта рақамгача ҳисоблаб янги дунё рекордини ўрнатди. Аввалги рекорд Питер Труэбга тегишли бўлиб, бу рекорд 2016 йилда ўрнатилган ва 22 трлнта рақамдан иборат бўлган.

14 март бутун дунёда Пи сони куни сифатида нишонланади. Гап шундаки, АҚШда саналарни ёзиш тизимида (ой/кун/йил) 14 март 3/14 каби ёзилади, яъни Пи сонининг илк рақамлари 3.14 билан бир хил кўринишга эга.

Энг машҳур математик константалардан бири бўлган Пи сони исталган айлана узунлигининг унинг диаметрига нисбатига тенг бўлиб, адоғи йўқ чексиз давом этувчи қийматдир. Пи сонининг барча рақамларини ҳисоблаб чиқиш мураккаб иш бўлиб, математиклар бу вазифа устида анчадан бери бош қотирадилар. Пи сони катта амалий аҳамиятга эга: у муҳандислик, физика ва бошқа соҳаларда кенг қўлланади.

Google компаниясида ишловчи Эмма Харуканинг айтишича, Пи сони сеҳри уни ёшлигидан ўзига тортиб келган. У Пи нинг янги қийматини топиш учун компания булутли сервисидан фойдаланган.

Унга ҳисоб-китоблар учун 170 терабайт маълумот ҳамда 121 кун талаб қилинган. Аёл келгусида бу рекордини янгилашга уриниб кўришга ваъда берди. Пи сонининг чеки йўқ ва мен янада кўпроқ рақамларни топишни истардим , деб айтган рекордчи.

Google да таъкидланишича, кимдир Пи нинг янги қийматини айтиб чиқмоқчи бўлса, унга 332064 йил керак бўлади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!