30 ёшни қарши олганлар учун 6 та фойдали маслаҳат

30 ёшни қарши олганлар учун 6 та фойдали маслаҳат

40 ёш бу ажойиб давр. Айнан шу вақтда биз ёшлигимизга назар солиб, бизни шу даражагача етиб келишимиз учун нималар қилганимиз ҳақида ўйлаб қоламиз.

20 ёшимизда айни камолотга етиб, жамиятда ўз ўрнимизни топишга интиламиз. Бу вақтда яйраб, ўйнаб-кулиб, ҳар лаҳзани ташвишсиз ўтказишга ҳаракат қиламиз.

30 ёшда эса танлаган касбимиз, турмушимиз ва фарзандлар орқали ўз ижтимоий мавқеимизни яратишни мақсад қиламиз.

40 ёши қарши олганда биз ўзлигимизни яхши биламиз ва ўз шахсий оламимизда хотиржам яшашни бошлаймиз. Чунки биз истаган орзуларимизнинг деярли барчасига етишган бўламиз.

Бироқ, бу тушунча ростми? Ахир ҳаётимизнинг айни гуллаган даври бўлмиш 40 ёшда ўзимизни хотиржам ва қатъий ҳис қилиш ўрнига юксалиш ва тезда қулаш даври ҳақида қайғуриб, кўплаб мажбуриятларимизни амалга ошириш учун тинимсиз ҳаракатда бўламиз.

Айни дамда сиз қилаётган барча ишларнинг албатта, келажакка таъсири бўлади. Агар сиз ўттиз ёшни қарши олган бўлсангиз ёки сочингиз оқ оралаб, ёшингиз қирқни қоралашга шай турган бўлса, қуйидаги мулоҳазаларга қулоқ тутишингизни маслаҳат берамиз.

1. Ҳаётингиз сиз истаганингиздек бўлмаганидан нолишни бас қилинг!

Ёшлигимизда 30 ёшга киргач, биз барча нарсага аниқ эришган бўламиз, деган тасаввурда бўламиз: севимли иш билан шуғулланиш, яхши уй, гўзал турмуш ва фарзандлар. Бироқ ҳаёт ҳар доим ҳам биз ўйлагандек давом этавермайди. Ўттиз ёшда инсон атрофдагилардан катта босимни қарши олади. Шундай ҳолда, барчаси қандай бўлиши керак бўлса, шундай содир бўлди, деб ҳисоблаймиз. Акс ҳолда, ўзимизни омадсизликда айблаймиз.

Буларнинг барчасига биз ўрганиб қолган модаль феъллар менда бўлиши шарт , мен олишим керак , ишим зўр бўлиши лозим каби фикрлар сабабчидир. Агар сиз ўзингизни баъзан ожиз сезсангиз, хафа бўлманг. Сиз ёлғиз эмассиз. Вақтингизни сиз ҳозирги кунгача эриша олмаган нарсалар ҳақида ўйлашга сарфламанг. Шунчаки, ҳаётдан завқ олинг, ҳар бир нарсанинг ўз ўрни бор.

2. Камроқ ишланг.

Ўттиз ёшни қоралаганимизда биз асосий ўринга ишни қўямиз. Биз қанча кўп меҳнат қилсак, шунча бахт ва муваффақиятга эришадигандек туюлади. Аммо, вақт ўтган сайин яқинларимиз билан ўтган дамлар биз тиним билмай қўлга киритишга уринган пуллардан афзал эканлигини фаҳмлай бошлаймиз.

3. Кўпроқ таваккал қилинг.

Жамиятдаги инсонларнинг босими ва биз кутмаган натижалар оқибатида бирон бир қарор қабул қилишда жуда ҳам эҳтиёткор бўлиб қоламиз. Натижада, биз ўзимизни кўп нарсалардан чеклашни бошлаймиз.
Саёҳат қилинг, орзуингиздаги машғулот билан шуғулланинг. Таваккал қилишдан қўрқманг сиз ёшингиз ўттиздан ошгани учун ўз тилакларингиздан воз кечишга мажбур эмассиз!

4. Спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини олиб боринг

Жисмоний зўриқиш етишмовчилиги ва зарарли таомлар истеъмол қилишга одатланиш қирққа тўлганингизда ўзингизни қандай ҳис этишингизни кўрсатади. 50 ёшни қарши олганингизда ўз қоматингизни сақлаб қолиш ва одатлардан воз кечиш анчайин мушкул бўлади. Шундай экан, кўпроқ спорт билан шуғулланишга ва фойдали таомлар ейишга ўзингизни ўргатинг. Кейинчалик ўзингизга раҳмат айтасиз.

5. Вақтингизни кўпроқ ота-онангиз билан ўтказинг.

Биз ота-оналаримиз ҳамиша ёнимизда бўлишади, деб ўйлаймиз. Аммо ёшингиз улғайгач, улар қай даражада кексайиб қолишганига гувоҳ бўласиз. Айнан шу даврда кўпчилик улар билан бирга бўлмаганидан афсусланади. Ахир йиллар ўтгач, улар узоқ жойларга бориб, дам олишга, тик оёқда сайр қилишга ўзларида куч топа олмай қолишади. Шу сабабли, ота-онангиз билан кўпроқ бирга бўлишга ҳаракат қилинг: суҳбатлашинг, биргаликда дам олинг, қандайдир қизиқарли ва мароқли ишлар билан шуғулланинг.

6. 30 ёш бу қарилик белгиси деган фикрдан халос бўлинг!

Кўпчилик 30 ёшни қарши олгач, тушкунликка туша бошлайди. Айнан шу сабабли, айримлар энди бу иш учун катталик қиламан деган тушунча билан ўзини кўп нарсадан чеклашни бошлайди. Лекин, аслида ундай эмас-ку! Ҳаётингиз навқирон йигирма баҳорингиздан анчайин олисга узоқлашгани йўқ.

Сиз ҳануз ёш ва бетакрорсиз! Шундай экан, ўз иродангизни мустаҳкамлаб, янги орзулар томон йўл олинг. Фикрлар намойиши бизнинг ҳаётимизни белгилаб беради. Сиздан талаб қилинадиган биргина нарса оламга ўзгача назар ташлаш ва ҳар қандай ёшда ҳам ўзингизни бахтли ҳис этиш мумкинлигини англашдир.

Sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!