30 ёшдан ошган ёш оила – “Ёш оила” эмас...ми?

30 ёшдан ошган ёш оила – “Ёш оила” эмас...ми?
Агар улар 30 ёшида турмуш қурган бўлса-чи? Шунда ҳам ёш оила ҳисобланмайдими? Бу тушунча ёки атама қай даражада тўғри?
Мустақиллигимизнинг илк йилларидаёқ, яъни 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги ва 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунлар қиёсланди ва бир-бирига ўхшаш, фарқли жиҳатлари таҳлил этилди.
Қабул қилинганига икки йил тўлган янги қонунда ёш оила – эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган 30 ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан, никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) ҳисобланади, деб белгилаб қўйилган. Аввалгисида имтиёзлардан фойдаланиш учун ёшлар биринчи никоҳда бўлиши шарт ва агар улар ажрашса ёки вафот этса, улар бу имтиёздан фойдалана олмасди.
Айни вақтда агар 30 ёшдан ошган оила бўлсангиз, ёш оила сифатида банкдан имтиёзли кредит ола олмайсиз. Имтиёзли ўқиш курслари, уй-жой, кредит олиш кабилар энди сиздан йироқ. Кўплаб танловларда ҳам иштирок эта олмайсиз...
 
Аммо бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қўшимча имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.
Ёшлар бу борада ҳам ўз таклифларини бермоқда. 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!