30 йил аввал ўғирланган 3500 йиллик ёдгорлик Ироққа қайтарилди

30 йил аввал ўғирланган 3500 йиллик ёдгорлик Ироққа қайтарилди

Ироқ музейидан ўттиз йил аввал ўғирлаб кетилган, ёши 3500 йилга тенг сопол лавҳа ўн етти мингга яқин бошқа осори атиқалар қаторида Ироққа қайтарилди.

Лавҳада «Гилгамиш ҳақида достон»нинг бир қисми ёзилган бўлиб, уни 2014 йида Hobby Lobby компанияси Вашингтондаги Инжил музейида намойиш қилиш учун сотиб олган. ЮНЕСКО маълумотига кўра, қадимий ёдгорлик 1991 йилда Ироқ музейидан ўғирланган ва 2007 йилда ноқонуний равишда АҚШга олиб кетилган. АҚШ мутасаддилари 2019 йилда лавҳани мусодара қилди ва унинг ўғирланганини, эгаларига қайтарилиши лозимлигини айтди.

«Қўшма Штатлар ва Ироқ ҳукуматлари бу объектларни қайтарар экан, Ироқ халқига ўз тарихи саҳифалари билан таниши имкониятини берди», – деди ЮНЕСКО раҳбари Одри Азуле.

Унинг айтишича, қадимий сопол лавҳанинг Ироққа қайтарилиши маданий ёдгорликларнинг ноқонуний айланишига катта зарба бўлди.

1991 йилдаги урушда, Саддам Ҳусайн Ироқнинг айрим ҳудудларида назоратни бой бергач, бир қанча минтақавий музейлар талаб кетилган эди. Сопол лавҳа ўшанда ўғирланган бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!