30 йил аввал Сурхондарёда майиз орасига яширилган 13 тонна “гашиш” аниқлангани маълум қилинди (+видео)

30 йил аввал Сурхондарёда майиз орасига яширилган 13 тонна “гашиш” аниқлангани маълум қилинди (+видео)

Бугун, 26 январь Давлат божхона қўмитаси ходимлари ўзининг касб байрамларини нишонламоқда.

Шу муносабат билан қўмита ахборот хизмати 1993 йилда йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаси ушланганига доир маълумотларни эълон қилди.

1992-1994 йилларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Холдор Шеровнинг шахсий архивидан фойдаланилган лавҳада айтилишича, 1992 йил 8 октябрда майиз ортилган вагонга 13 тоннадан ортиқ “гашиш” гиёҳвандлик моддаси 19 тонна майиз қутилари орасига яширинган бўлган.

Бу ўша вақтлар қора бозордаги нархи билан ҳисобланганда 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

1993 йил 16 февралда эса, ёнғоқ юкланган 2та йўл контейнерда 1167 кг гиёҳванд модда яширилгани фош қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!