+30. Қашқадарёда ишловчи қозоғистонлик фуқаро коронавирусга чалинди

+30. Қашқадарёда ишловчи қозоғистонлик фуқаро коронавирусга чалинди

2020 йил 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4094 (+30) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари Андижон вилоятида (1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 3268 (+21) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (79 фоизи) соғайди.
 
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 809 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  
 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!