3 ёшли қиз интеллектда Эйнштейн ва Хокингни ортда қолдирди

3 ёшли қиз интеллектда Эйнштейн ва Хокингни ортда қолдирди

Англияда яшовчи 3 ёшли Офелия Морган-Роса IQ (интеллект кооффиценти) бўйича Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокингни ҳам ортда қолдирди, дея хабар беради «Sabah.com.tr»га таяниб "Хабар" нашри.

Нисбийлик назарияси ва қора туйнуклар ҳақида фикр юритаётган қизалоқ буюк физик олимларни ҳам ортда қолдириб IQ (интеллект коофиценти) бўйича 171 балл тўплаган.

Қизалоқнинг онаси Наталия Морган Офелиянинг иқтидорини англаб, уни мутахассисларга олиб борган.

Офелиянинг интеллект кооффиценти аввал Англияда энг ақлли деб танилган 11 ва 12 ёшли болакайларникидан ҳам юқори экан. У бир ёшга тўлмасдан аввалги хотираларини ҳам аниқ эслай олади.

Офелия Англиянинг энг юксак IQ жамияти «Mensa» (инсонларнинг энг юксак интеллект кооффицентини аниқловчи йирик, қадимий ва машҳур ташкилот)нинг энг жажжи аъзоси бўлди.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!